Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Садир Жапаров Қирғизистон президентлигига қайта номзодини қўймоқчи

Садир Жапаров Қирғизистон президентлигига қайта номзодини қўймоқчи


Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий сайлов комиссиясига давлат раҳбарлигига ўз номзодини мустақил равишда илгари суриш тўғрисида ариза топширди.

Жапаров 2021 йил 10 январдаги муддатидан олдинги сайловда 79,2 фоиз овоз билан президент этиб сайланган ва 28 январдан вазифасини бажаришга киришган.

Амалдаги Конституция президентлик муддатини беш йил этиб белгилайди. Конституциявий суд Жапаровнинг аввалги олти йиллик ваколат муддатини биринчи муддат сифатида ҳисоблашга қарор қилган.

Шу тариқа, у бўлажак сайловда иккинчи беш йиллик муддат учун курашмоқчи.

Киритилди: 21:43 10.11.2026. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар