Михаил Саакашвили мухолифатни Грузиядаги парламент сайловлари натижаларига норозилик билдиришга чақирди.
Грузия собиқ президентининг баёноти сиёсатчининг Facebook'даги саҳифасида эълон қилинди.
"Ҳозир қандай қилиб алданганимиз учун бошимизни қумга тиқиб оладиган пайт эмас. Биз озодлик учун курашаётганимизни, адолатсизликка тоқат қилмайдиган халқ эканимизни дунёга кўрсатиш учун катта норозилик намойишлари вақти келди. Вақт жуда оз!" — деб ёзган Саакашвили.
Грузия Марказий сайлов комиссиясига кўра, Саакашвилининг “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси парламент сайловларида 10,12 фоиз овоз олган. Партия сайловларни "ўғирланган" деб ҳисобламоқда ва мандатларидан воз кечишга ҳам тайёр эканлигини билдирган.