Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“S&P Global Ratings” халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “ижобий” даражага яхшилади

“S&P Global Ratings” халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини  “ижобий” даражага яхшилади

“S&P Global Ratings” халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор” даражадан “ижобий” даражага яхшилади, деб ёзмоқда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бундай баҳо жаҳон молия ҳамжамиятининг Ўзбекистонда Президент раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ортиб бораётганидан далолат беради ҳамда танланган йўл тўғрилигини кўрсатади.

Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатимиз хорижий инвесторлар учун янада жозибадор бўлди, бу эса иқтисодий ўсишга хизмат қилмоқда ва фуқаролар ҳаёт сифати яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Мамлакатимизнинг суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида мен ҳар қандай натижани нафақат сақлаб қолиш, балки янада яхшилаш зарур эканини чуқур ҳис қиламан. Шу маънода, барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги ва комплекс ёндашувини талаб қиладиган катта ишлар ҳали олдинда.

Киритилди: 10:25 24.05.2025. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!