Эрон НАТО бош котиби Марк Рюттенинг баёнотлари альянснинг АҚШнинг Ислом Республикасига ҳужумларини қўллаб-қувватлашидан далолат беради, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи матбуот анжуманида маълум қилди.
Бағайи шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлигини (МАГАТЭ) танқид қилиб, унинг ходимларининг шикастланган ядровий иншоотларга киришига рухсат берилмаганини айтиб ўтди:
"Агентлик бу масалада бепарволик кўрсатди ва биз Гроссига (РАФАЭЛЬ ГРОССИ, МАГАТЭ бош директори) сайловолди ташвиқоти билан шуғулланиш ўрнига ўз вазифаларини янада масъулиятли бажаришни тавсия қиламиз."
Аввалроқ Марк Рютте Эроннинг ядровий ва ракета салоҳиятини заифлаштириш Европа ва Яқин Шарқ хавфсизлиги учун муҳимлигини таъкидлаган ва АҚШнинг ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган эди.
Ўз навбатида, МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси яқин келажакда Эрон ядровий иншоотларида текширувларни қайта бошлаш режасини эълон қилди.