Сербия Ўзбекистон билан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорликка тайёр
Сербия президенти Александр Вучич Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан узоқ масофага учадиган баллистик ракеталар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Унинг айтишича, Сербия ҳозир қисқа масофали ракеталар ишлаб чиқармоқда ва узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкин.
Вучич Ўзбекистонни мудофаа саноатида ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган давлатлар қаторида тилга олди.
Баёнот 8 сентябрь куни Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида янгради. Форумда икки давлатдан 200 дан ортиқ расмий ва ишбилармон иштирок этди.