Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қодиров чеченистонликларни соқолини қисқартиришга чақирди

Қодиров чеченистонликларни соқолини қисқартиришга чақирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикадаги эркакларни узун соқол ва калта шим кийишни ёшлар эргашаётган модага айлантирмасликка чақирди. У бу ҳақда минтақа куч ишлатар тузилмалари раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишда гапирди.

Қодировнинг сўзларига кўра, Чеченистонда жуда узун соқол қўйган, бироқ жамоат бўлиб ўқиладиган жума намозларига ва масжидларга бормайдиган, вақтини асосан кўчада бекор ўтказадиган эркаклар бор.

«Улар узун соқол ва шимларни юқоридан қайириб кийишни тушунарсиз модага айлантириб қўйишди, ёш авлод эса уларга тақлид қила бошламоқда. Уларга мурожаат қиламан: соқолларингизни қисқартиринг ва уни дин талабларига мувофиқ тарзда сақланг», — деди республика раҳбари.

Қодиров аёллар кийинишидаги ўзгаришларга ҳам эътибор қаратди. Унинг айтишича, айрим аёллар бутун танасини ёпадиган кийимлар кийишни бошлаган ва унинг фикрича, Чеченистонга хос бўлмаган услубга эргашмоқда.

«Уларни ҳам ислом талабларига мувофиқ кийинишга, арабча кийиниш услубига тақлид қилмасликка чақириш керак. Бизда паранжа ҳеч қачон кийилмаган», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 23:13 09.09.2026. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!