Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин

Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" жамоаси 32 ёшли ҳимоячиси Антонио Рюдигер операция қилинди ва фаолиятини якунлаш хавфи бор.

Футболчининг ташқи мениски қисман йиртилган ва унга остеоартроз ташхиси ҳам қўйилган.

Хабар қилинишича, футболчи бир йилдан ортиқ вақтдан буён чап тиззасидаги сурункали оғриқлардан азият чекмоқда ва жароҳати қайталанса, 32 ёшида фаолиятини тўсатдан якунлаши эҳтимоли катта.

"Реал" мавсум якунида яна икки ҳимоячисини йўқотди – Давид Алаба ва Ферланд Менди жароҳатидан тузалиб, яна жароҳат олди.

Киритилди: 21:00 01.05.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!