Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рухсатсиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринган шахслар катта миқдорда жаримага тортилади ва 10 йилгача Саудия Арабистонига киритилмайди

Рухсатсиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринган шахслар катта миқдорда жаримага тортилади ва 10 йилгача Саудия Арабистонига киритилмайди

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги рухсатсиз Ҳаж зиёратига борган кишилар ва уларга ёрдам берувчиларга нисбатан жазо чоралари жорий этилганини маълум қилди. Унга кўра, ушбу тартиб зулқаъда ойининг 1-кунидан зулҳижжа ойининг 14-кунига қадар (1 майдан 13 июнгача) амал қилади.

Жазолар қуйидагича:

1️⃣ Рухсатномасиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринаётган шахслар, шунингдек, белгиланган муддат давомида Макка шаҳри ва муқаддас жойларга киришга ёки у ерда қолишга ҳаракат қилган Ҳаж визаси йўқ шахслар 20 минг Саудия риялигача (5 минг 330 доллар) жаримага тортилади.

2️⃣ Рухсатномасиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринган шахслар учун ташриф визаси олишга ёрдам берган, шунингдек, уларни мамлакат ичида олиб юрган, бошпана берган ёки яширинишга кўмаклашган шахсларга 100 минг риялгача (26,7 минг доллар) жарима солинади. Бунда ёрдам кўрсатилган ҳар бир шахс учун жарима миқдори алоҳида ҳисобланади.

3️⃣ Рухсатсиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринган шахслар ўз мамлакатларига депортация қилинади ва 10 йил давомида Саудия Арабистонига кириши тақиқланади.

4️⃣ Ҳаж визаси йўқ шахсларни Макка шаҳри ва муқаддас жойларга ташиш учун фойдаланилган қуруқликдаги транспорт воситалари суд қарори билан мусодара қилиниши мумкин.

Киритилди: 11:57 30.04.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!