Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Рухсатномасиз фаолият олиб борган "запрвка"га чора кўрилди

Рухсатномасиз фаолият олиб борган "запрвка"га чора кўрилди

"Ўзэнергоинспекция" томонидан Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган "Б.Н.Г.О." МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу шохобчада нефть маҳсулотларини чакана сотиш фаолиятини тегишли рухсатнома олмасдан фаолият юритаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 701-сонли қонунига кўра, ушбу МЧЖга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Киритилди: 15:15 08.10.2026. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!