Руминияда 40 йилдан ортиқ вақтдан сўнг мохов касаллиги икки ҳолатда аниқланди. Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.
Руминия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Reuters ва European Pravdaга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 21 ва 25 ёшли икки массажчи шимоли-ғарбий Клуж шаҳридаги курортда мохов касаллиги ташхиси қўйилган. Ҳозирда улар даволанмоқда. Бошқа икки киши ҳам касалликни аниқлаш учун текширувдан ўтказилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири А. Рогобете курорт мижозларини хурсанд қиларли хабар билан, касаллик юқиши учун узоқ муддатли яқин алоқа талаб этилиши ҳақида таъкидлади. У беморлардан бирининг яқинда Осиёдан қайтганини ва у ерда бир ой давомида касалхонада даволанаётган онаси билан бирга бўлганини маълум қилди.
Раҳбарият тергов тугунига қадар курортни вақтинча ёпди. Руминияда мохов касаллиги бўйича охирги тасдиқланган ҳолат 44 йил аввал қайд этилган эди.