Руминияда қурғоқчиликдан зарар кўрган қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдони 242,958 гектарга етди.
Бу ҳақда Руминия қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қурғоқчилик мамлакатнинг 41 округидан 30 тасига тарқалди.
Шунингдек, Руминиянинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40 ℃ га етгани, бир неча ой давомида ёмғир ёғмагани маълум қилинган.
Агентлик маълумотларига кўра, қурғоқчилик натижасида буғдой, тритикале (буғдой ва жавдар гибрид), сули, жавдар, маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа экинлар ёниб кетган.