Футбол бўйича Европа Чемпионатининг E гуруҳининг 1-турида Руминия Украина билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Станчу ҳисобни очди. Бўлим Руминиянинг кичик ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг бошида ҳам Руминия гол урди. Бу сафар гол Разван Марин ҳисобига ёзилди. 57-дақиқада Дрегуш ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Руминия йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Бельгия Словакияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 21:00 да старт олади.
Евро—2024
1-тур
17 июнь, душанба
Голлар: 1:0 – 29 Станчу, 2:0 – 53 Марин, 3:0 – 57 Дрегуш.