Бугун 20 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Рубль қуламоқда! Путин ва Трамп суҳбатидан сўнг бозорлар ларзага келди

Рубль қуламоқда! Путин ва Трамп суҳбатидан сўнг бозорлар ларзага келди

Рубль йўналишини ўзгартириб, яна тушишни бошлади.

Россия фонд ва валюта бозори чоршанба куни Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги телефон музокаралари натижаларига кўра яна пасайишга юз тутди.

Россиянинг 43 та йирик компанияси акцияларини ўз ичига олган Москва биржаси индекси Москва вақти билан соат 15:01 ҳолатига кўра 1,24 фоизга пасайиб, 3217 пунктни ташкил этди, савдо сессиясининг дастлабки дақиқаларида эса 2 фоиздан кўпроқ йўқотган эди.

Юань курси рублга нисбатан 3,2 фоизга кўтарилиб, 11,57 рублни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери Россия валютасининг энг кучли кунлик тушиши бўлди. Форех бозорида рубль долларга нисбатан 2,6 фоиз, еврога нисбатан 1,8 фоиз қийматини йўқотмоқда: АҚШ доллари 83,85 рубль, евро эса 91,04 рублга тенг. Reuters маълумотларига кўра, Россия банклараро бозорида доллар 83,1-83,9 рубль, евро эса 91,5 рубль оралиғида котировка қилинмоқда.

Акциялар бозоридаги пасайиш бир кун олдин кечқурун - Путин ва Трамп деярли 2 соатлик суҳбатни якунлаганидан сўнг тез орада бошланди.

Киритилди: 19:45 19.03.2025. Ўқилди: 2122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!