Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар ҳозирча тўхтатилган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бундай музокаралар олиб борилмаяпти, аммо Вашингтон жараён қайта тикланишига умид қилмоқда. Рубио АҚШ натижа бермайдиган ва чексиз давом этадиган учрашувлардан манфаатдор эмаслигини таъкидлаб, фақат конструктив ва самарали музокараларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шу билан бирга, у Америка томони музокаралар жараёнида иштирок этишда давом этишга тайёр эканини айтди.
Маълумот учун, йил бошидан буён Россия ва Украина делегациялари АҚШ иштирокида уч босқичли музокаралар ўтказган. Энг сўнгги учрашув 17–18 февраль кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтган.