Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рубио Давлат департаментида интизомни кучайтиришни талаб қилди

Рубио Давлат департаментида интизомни кучайтиришни талаб қилди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Давлат департаментининг юқори лавозимли ходимларидан ўз ваколатлари доирасида фаолият юритишни талаб қилди. Шунингдек, ҳукуматдаги алоқаларидан қатъи назар, ахлоқ меъёрларига зид хатти-ҳаракатлар учун ишдан бўшатилишлари мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги вазиятдан хабардор бўлган тўртта манбага таяниб маълум қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта бўлиб ўтган йиғилишда Рубио келишилмаган ҳолда қарорлар қабул қилинишини танқид қилган. У муҳим ташаббуслар шахсан ўзи ёки Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау томонидан маъқулланиши шартлигини талаб қилган.

«Учрашув АҚШнинг Грециядаги элчиси Кимберли Гилфойл истеъфога чиққанидан кейин бўлиб ўтди. ОАВ уни президент Дональд Трамп маъмурияти расмийлари билан мукофот эвазига алоқалар ўрнатишни ташкил қилганликда айблаган. Гилфойл эса бу айбловларни рад этган», — дея қайд этган агентлик манбалари.

Шунингдек, улар сиёсий режалаштириш бўлими раҳбари Жереми Льюиннинг кейинчалик лавозимидан кетишини ҳам унинг келишилмаган ҳаракатлари юзасидан билдирилган эътирозлар билан боғлашган. Льюин эса ўз хоҳиши билан кетганини ва бу қарорнинг йиғилишга алоқаси йўқлигини маълум қилган.

АҚШ Давлат департаменти Reuters агентлигининг мазкур учрашув ҳақидаги маълумотлар юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Киритилди: 23:11 08.11.2026. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар