Кўпчилик томоқ оғриганда музқаймоқдан тийилиш эмас, аксинча, уни кўпроқ ейиш керак, деб ишонишади. Аммо, шифокорларнинг айтишича, томоқ оғриғини музқаймоқ билан даволаш мумкин эмас, чунки томоқдаги оғриқлар вируслар ва бактериялар сабаб юзага келади. Музқаймоқ микроорганизмларнинг фаолиятига таъсир қила олмайди ва улардан қутулиш учун сизга дори-дармонлар керак бўлади.
Агар томоқни чиниқтириш ва иммунитетини мустаҳкамлашни назарда тутсангиз, бу учун совуқ сув билан чайқаш афзалроқдир. Лекин шунда ҳам томоқ оғриб турганида ушбу усул қўлланилмайди.
Музқаймоқ юқори калорияли ширинлик бўлиб, таркибида шакар жуда кўп. Томоқ оғриётганида уни истеъмол қилиш аллергик реакцияни келтириб чиқаради. Яхшиси, томоқ касалланганида эмас, соғлом пайтингиз, меъёрга амал қилган ҳолда музқаймоқ енг.