Зеленский Россиянинг дрон ҳужумидан кейин ҳаво мудофаасини яхшилашга чақирди.
Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни тонгда Россия яна бир йирик дрон ҳужумини амалга оширгандан сўнг, мудофаани яхшилашни сўради.
«Кеча тунда мудофаа кучларимиз 50 га яқин зарба берувчи дронни уриб туширишга муваффақ бўлди», — деди Зеленский Телеграмъда. Унинг қўшимча қилишича, ўтган ҳафтада Россия Украинага қарши 800 дан ортиқ бошқариладиган ҳаво бомбалари, 460 га яқин зарба берувчи учувчисиз самолётлар ва 20 дан ортиқ турли турдаги ракеталарни учирди.
Бир кечада дрон ҳужуми Киев ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларини нишонга олди. Россия тез-тез эрта тонгда Эрон томонидан етказиб берилган Шаҳед дронлари билан ҳужумлар уюштирмоқда.
«Украина қурол синови учун майдон эмас. Украина суверен ва мустақил давлат», - деди Зеленский. «Осмонимизни ҳимоя қилишни кучайтириш жуда муҳим», деди у.
2022 йил 24 февралда Россия босқини бошланганидан кўп ўтмай, Зеленский НАТО иттифоқини Украина узра парвозлар тақиқланган ҳудуд яратишга ундади. АҚШ, Канада ва бошқа баъзи давлатлар Ғарб ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри тўқнашув хавфи туфайли парвозлар тақиқланган ҳудудни бекор қилган эди.