Финляндиялик аёллар бошланғич ҳарбий тайёргарлик курслари доирасида Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёрлана бошладилар. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда .
«Россия билан тўқнашувнинг ҳақиқий хавфи бор деб ўйламайман. Аммо бунинг имкони борлигини кўрдим», — деди нашрга курс иштирокчиларидан бири.
The Guardian нашрининг ёзишича, 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган аёллар гуруҳларидан бири Финляндия шарқидаги ҳарбий базада тайёргарликдан ўтмоқда . Машғулотлар Финляндия Мудофаа вазирлиги кўмагида Наста умумий қурол тайёрлаш курси доирасида ўтказилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, ҳарбийлаштирилган ташкилотларнинг бошқа курслари киберхавфсизлик ва ҳайдовчилик соҳасида ўқитишни ҳам ўз ичига олади.