Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари базалари устида номаълум дронлар аниқланди — Тhe Guardian

A A A
Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари базалари устида номаълум дронлар аниқланди — Тhe Guardian

Дронлар 20–22 ноябр кунлари Лейкенҳит, Милденҳолл ва Фелтвеллдаги базалар устида кўрилган, деб ёзади газета. Маълумотни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам тасдиқлади.

Ҳар учала база мамлакатнинг шарқий қисмида, Шимолий денгиз соҳилида жойлашган. Дронлар ушбу ҳудудлар аҳолисига ёки муҳим инфратузилма объектларига таъсир қилмаган. Уларни ким учиргани номаълум. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари дронлар душман кучларига тегишлилиги ҳақида аниқ маълумот йўқлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Германия шимолидаги Фленсбург шаҳридаги саноат ҳудуди устида дронлар кузатилган эди. Bild нашри дронлар Россия агентлари томонидан Шимолий денгиздаги фуқаролик кемаларидан учирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Киритилди: 17:48 24.11.2024. Ўқилди: 3975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!