Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорнинг Дублин судида ютқазганини беэътибор қолдирмади.
Хабарингиз бор, Дублин суди ирландияликни 2018 йилдаги иши учун жинсий зўравонликда айбдор деб топиб, 250 минг евро миқдоридаги жаримага тортганди. Россиялик аралаш яккакураш устаси 5 йил олдин ҳам Конорни бундай ишлардан узоқроқда юришга чақирганини эслади.
"Зўравон, сен зўрловчисан. Сен ўз қилмишингга масъул бўлмаган мунофиқсан. Ҳақиқат бир кунга сенга тик боқади. Адолат барибир қарор топади. Кўрамиз", - дея 2019 йилдаёқ ёзган гапларини Конорга эслатган Нурмагомедов.