Минтақа губернатори воқеа дронлар ҳужуми билан боғлиқ эмаслигини билдирди.
"Маҳаллий аҳоли нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин душман дронларининг ҳужуми натижаси бўлиши мумкин деган хавотирда. Аммо содир бўлган воқеанинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бугун Ярославл ҳудудида дронлар ҳужуми қайд этилмади. Ёнғин техноген характерга эга", — деди Ярославл губернатори Михаил Евраев.
Аstra хабарига кўра, ёнғин Ново-Ярославл нефтни қайта ишлаш заводида (“Славнефть-ЯНОС”) юз бермоқда. Ушбу завод Россиянинг энг йирик бешта нефт қайта ишлаш корхоналаридан бири ҳисобланади.