Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия мудофаа вазирлиги "Матонат флотилияси"ни кузатиб бормоқда

A A A
Туркия мудофаа вазирлиги "Матонат флотилияси"ни кузатиб бормоқда

Туркия мудофаа вазирлиги Шарқий Ўртa ер денгизида Ғазо сари ҳаракатланаётган ва 44 давлатдан юзлаб фаоллар бўлган "Матонат флотилияси"ни кузатиб бормоқда.

Турк ҳарбий кемалари гуманитар операцияларга кўмак беришга ва зарурат туғилганда қидирув ва қутқарув миссияларига қўшилишга тайёр (яъни Исроил кемаларга ҳужум қилса, ўлганлар ва ярадорларни қутқариш учун).

Барча ҳаракатлар халқаро ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошириларкан.

Флотилия ўз миссиясини жонли эфирга узатишни бошлади. Тез орада 300 тоннадан зиёд гуманитар юк ортилган кемалар Ғазога яқинлашади.

Киритилди: 22:45 01.10.2025. Ўқилди: 907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!