Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нью-Йорк мэрлигига номзод Нетаняҳу ва Путинни ҳибсга олишга ваъда берди

Нью-Йорк мэрлигига номзод Нетаняҳу ва Путинни ҳибсга олишга ваъда берди

Зоҳран Мамдани бу ҳақда CNN телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Нью-Йорк халқаро қонунларга содиқдир. Бу шаҳар қадриятлари ҳақиқий мажбуриятларда акс этиши керак. Шунинг учун Халқаро жиноий суднинг ордерларига амал қилишимиз лозим, бу Нетаняҳу бўладими, Путин бўладими фарқи йўқ. Мен Доналд Трамп эмасман, қонунларни ўзим хоҳлаганча ўзгартирмайман, балки уларга риоя қиламан. Ҳар қандай вазиятда қонуний йўл билан иш тутаман", —деди сиёсатчи.

Халқаро жиноий суд (ХЖС) Россия президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер берган. Аммо АҚШ, Россия ва Исроил ХЖСнинг Рим статутини имзоламаган, шу сабабли, ушбу мамлакатлар мазкур ордерларни тан олмасликларини билдиришган.

Киритилди: 21:47 01.10.2025. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!