Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Салоҳ даҳшатга тушди: «Ҳеч қачон бундай муҳитда ўйнамаганман»

Салоҳ даҳшатга тушди: «Ҳеч қачон бундай муҳитда ўйнамаганман»

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигасида "Галатасарой"га қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдирди.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган Туркияда кечган учрашув мерсисайдликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

"Умримда ҳеч қачон бундай муҳитда ўйнамаганман. Концентрацияни сақлаш жуда қийин эди. Шовқин қулоқни тешиб юборадиган даражада кучли эди ва биз уни енга олмадик. "Галатасарой"ни табриклайман," - деди Салоҳ ўйиндан сўнг.

Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида "Ливерпуль" сафарда "Айнтрахт"га қарши баҳс олиб боради. Жамоалар ўртасидаги учрашув 22 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:37 01.10.2025. Ўқилди: 1682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!