Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг яна бир нефтни қайта ишлаш заводи дрон ҳужуми сабабли иш фаолиятини тўхтатди

Россиянинг яна бир нефтни қайта ишлаш заводи дрон ҳужуми сабабли иш фаолиятини тўхтатди

"Роснефть"га қарашли Сызрань нефтни қайта ишлаш заводи дрон ҳужуми оқибатида 12 июлдан бошлаб хомашёни қайта ишлашни бутунлай тўхтатди.

Reuters агентлиги суҳбатдошларининг сўзларига кўра, якшанба куни дрон ҳужумидан сўнг, йиллик қуввати 8,5 миллион тоннани ташкил этувчи заводнинг бирламчи қайта ишлаш қурилмаси АВТ-5 шикастланган. Ушбу қурилма завод қувватининг 29 фоизини (суткасига 7,1 минг тонна) таъминлаб келаётган эди. Иккинчи ва қувватлироқ АВТ-6 қурилмаси эса завод қувватининг 71 фоизини берарди, у ҳам май ойи охирида дрон ҳужумидан сўнг тўхтатилган эди.

Reuters манбаларининг хабар беришича, душанба кунидан бошлаб Сызрань нефтни қайта ишлаш заводи Санкт-Петербург товар-хомашё биржасида нефть маҳсулотларини сотишни тўхтатган.

Йилига қарийб 800 минг тонна бензин ва 1,5 миллион тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарувчи Сызрань нефтни қайта ишлаш заводи шу ойда ишлаб чиқаришни тўхтатган тўртинчи Россия нефтни қайта ишлаш заводи бўлди. 8 июль куни БПЛА ҳужумидан сўнг "Роснефть"нинг Саратов нефтни қайта ишлаш заводи, 6 июль куни эса Россиядаги энг йирик (йилига 22 миллион тонна нефть қайта ишлаш қувватига эга) Омск нефтни қайта ишлаш заводи тўхтаган эди. 2 июль куни эса бензин ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турувчи "Лукойл"нинг "Нижегороднефтеоргсинтез" заводи қайта ишлашни тўхтатганди.

Киритилди: 23:16 13.07.2026. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!