Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг Украинага уюштирган ракета ҳужуми 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Россиянинг Украинага уюштирган ракета ҳужуми 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Россия кучлари Украинанинг Чернигов вилоятига ракета ҳужуми уюштирди, натижада 13 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва 50 нафари яраланди.

Бу ҳақда Чернигов вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

"Соат 12:50 ҳолатига кўра, Россиянинг шаҳарга ҳужуми натижасида 13 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлгани ва 50 киши, жумладан, етти нафар бола яралангани аниқланди", дейилади баёнотда.

Маълумотларга кўра, вайрон бўлган бино вайроналари остидаги одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 16:40. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!