Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Россиянинг Украина билан урушини Беларус ҳудудига кўчиришга йўл қўйиб бўлмайди"

"Россиянинг Украина билан урушини Беларус ҳудудига кўчиришга йўл қўйиб бўлмайди"

​Путин ва Лукашенко Беларуснинг урушдаги иштирокини муҳокама қилишган, бироқ бундан "фойдадан кўра зарар кўпроқ бўлади", деди Беларусь раҳбари "БелТА" давлат агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бу масала бир неча бор кўтарилган, аммо Путин Лукашенкони "Беларуснинг урушга, можарога қайсидир мақомда қўшилиши керак эмас"лигига ишонтирган.

​Лукашенко бунинг сабаблари сифатида Беларус ҳарбий жиҳатдан жуда заиф эканлигини ва Украина Қуролли Кучлари қаршисида кафтдек намоён бўлиб турганлигини айтган. Шунингдек, Лукашенко ҳозирги шароитда Москва ва Минск кенгайган фронт чизиғини ҳимоя қила олмаслигидан ва Беларуснинг урушга кириши NATO давлатларини ҳам шунга ўхшаш қадам ташлашга мажбур қилиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Бундан ташқари, сиёсатчининг ишонтиришича, Беларус фуқаролари ҳам урушда иштирок этишга қарши чиқишади.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!