Украина президенти Зеленскийнинг маълум қилишича, 70 дан ортиқ ракета, жумладан "сезиларли миқдорда" баллистик ракеталар ҳамда 280 дан ортиқ зарба берувчи дронлар учирилган. 260 дан ортиқ дрон ва "сезиларли миқдорда" қанотли ракеталар уриб туширилган.
"Ҳамкорлардан ҳаво мудофааси ракеталари кескин етишмаётган бир шароитда жангчиларимиз жуда юқори профессионаллик даражасини кўрсатиб, ақлбовар қилмас ишларни амалга оширмоқда. Ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб бериш тўхтаб қолган ёки секинлашган бир вақтда бу инсонлар ҳаётини сақлаб қолаётган фавқулодда маҳоратдир", — деб ёзди Зеленский.
Бугун тунда пойтахт Киев ва вилояти, Днепропетровск, Лвов, Полтава, Харков, Николаев, Суми, Винница, Черкасси ҳамда Ивано-Франковск вилоятлари зарбалар остида қолган.
Ўнлаб турар жойлар, фуқаролик корхоналари ва инфратузилма объектлари вайрон бўлган ва зарар кўрган.