Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг Суми вилоятидаги ҳужуми тўхтатилди – Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони

Россиянинг Суми вилоятидаги ҳужуми тўхтатилди – Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони

Олександр Сирский Суми вилоятидаги жанговар ҳудудга ташриф буюриб, Россия армиясининг вилоятдаги ҳужуми тўхтатилганини маълум қилди.

Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони минтақани мудофаа қилишни ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифаларидан бири деб атади ва ҳудудда мудофаа иншоотларини қуришни тезлаштириш зарурлигини билдирди.

Сирский сўнгги икки ой ичида амалга оширилган операциялар натижаларига таяниб, Россиянинг “ёзги ҳужумлар тўлқини” Харков вилоятидаги ўтган йилги уринишлар каби муваффақиятсиз бўлганини таъкидлади.

Сирский, шунингдек, Суми вилоятини ҳимоя қилиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этилганини маълум қилди. Ушбу гуруҳнинг асосий вазифалари орасида муҳандислик ва мудофаа иншоотларини қуриш ҳамда шаҳарларда ҳужумга қарши тайёргарлик ишларини олиб бориш мавжуд.

Киритилди: 07:32 27.06.2025. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!