Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Oзaрбайжонга нота топширди

Россия Oзaрбайжонга нота топширди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боку шаҳрида ушланган россиялик журналистларни озод қилиш талабини қўйган ҳолда, Oзaрбайжон элчисини чақириб, расмий нота топширди.

1 июль куни Россия ТИВ Азербайжоннинг Москвадаги элчиси Раҳмон Мустафаевни чақирди ва унга Боку шаҳрида қўлга олинган журналистлар — Игорь Картавых ва Евгений Белоусовни зудлик билан озод этиш талабини ўз ичига олган нота топширди.

ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув РФ ТИВ раҳбар ўринбосари Михаил Галузин иштирокида ўтган. Галузин Бокуни «дўстона муносабатларга зид ҳаракатларда» айблаб, икки томонлама муносабатларни бузишда айбдорликни билдирган.

📌 Маълумот учун:

  • 30 июнь куни Oзaрбайжон полицияси Бокудаги «Sputnik» таҳририятида тинтув ўтказиб, Игорь Картавых ва Евгений Белоусовни ушлаган.

  • Азербайжон ОАВ тарқатган маълумотларга кўра, ушланганлар ФСБ агентлари бўлиб, журналист кўрсинида фаолият юритган.

  • 1 июль куни Oзaрбайжон ИИВ томонидан «фирибгарлик», «ноқонуний тадбиркорлик» ва «қонунга зид даромадларни легаллаштириш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. 7 киши ушланган, шундан 2 нафари ҳибсга олинган.

Шунингдек, Россия томони журналистларнинг ҳақиқий мақомини таъкидламоқда. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков:

«Бу ерда гап айнан журналистлар ҳақида бормоқда», — деб таъкидлади ва вазият бўйича ҳаддан ташқари эҳтиросли реакция ўрнига, конструктив мулоқот бўлишига умид билдирди.

📍 Бу дипломатик можаро 27 июнь куни Екатеринбургда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бир неча азербайжонликларни ушлаш пайтида юз берган зўравонликда, камида икки кишининг ўлими билан боғлиқ воқеадан сўнг янада таранглашди.

Киритилди: 19:37 01.07.2025. Ўқилди: 1330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!