Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби клублар ўртасидаги ЖЧ - 2025 1/8 финали доирасида "Манчестер Сити"ни мағлуб этди. Клуб матбуот хизмати ушбу муваффақиятга изоҳ берди.
"Иш ҳали охирига етказилмаган", - дейилади Саудия клубининг ижтимоий тармоқдаги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Ҳилол" "Манчестер Сити" устидан қўшимча бўлимларда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичида Симоне Индзаги шогирдлари Чемпионлар лигаси финалчиси Миланнинг "Интер" клубини уйига қайтариб юборган Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби билан куч синашади.