Истанбул Бош прокуратураси Туркиянинг машҳур Leman сатирик журнали пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В карикатурасини чоп этгани учун тергов бошлади.
TRT телеканалига таяниб хабар беришича, карикатура муаллифи қўлга олинган.
"Истанбул Бош прокуратураси журналда чоп этилган пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В карикатураси муносабати билан диндорларнинг туйғуларини ошкора ҳақорат қилиш факти бўйича Туркия Жиноят кодексининг 216-моддаси бўйича суд терговини бошлади. Ҳеч бир эркинлик муқаддас нарсаларни бундай жирканч тарзда масхара қилишга ҳақли эмас", - деб ёзди Туркия Адлия вазирлиги раҳбари Йилмаз ўзининг саҳифасида.
У "Муҳаммад пайғамбарнинг карикатуралари ёки уни умуман тасвирлашга уринишлар нафақат диний қадриятларга, балки жамоат тинчлигига ҳам зарар етказиши”ни таъкидлади. “Миллионлаб мусулмонлар эътиқодини эътиборсиз қолдирувчи бу провокация юзасидан зудлик билан зарур қонуний чоралар кўрилади”, — дея қўшимча қилди вазир.
Телеканал хабарига кўра, карикатура муаллифи қўлга олинган. Прокуратура Leman таҳририятининг тўрт нафар ходимини ҳибсга олишга рухсат олди.