Ўзбекистонлик Самир Жафаров ва қирғизистонлик Қуттубек Қалмуратов 2025/26 йилги мавсумда Испаниянинг "Реал Сосьедад" академиясида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди.
Самир Жафаров бухоролик футболчи ҳисобланади.
Ла Лига ва Португалиянинг бир қатор клублари сўнгги йилларда Марказий Осиёдаги ёш ва иқтидорли футболчиларга катта эътибор қаратмоқда. Самир ва Қуттубекнинг Европадаги нуфузли академияда таниқли мутахассислар қўл остида машғулот ўташи уларнинг ривожланишида муҳим босқич бўлиши мумкин.