Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Германия канцлери: Исроилнинг “ифлос иши” ҳақидаги фикримдан афсусланмайман

Германия канцлери: Исроилнинг “ифлос иши” ҳақидаги фикримдан афсусланмайман

Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Эронга қарши амалиётини “Ғарбнинг ифлос иши” деб атаган баёнотидан афсусланмаслигини маълум қилди.

Бу ҳақда у Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида айтди, деб хабар бермоқда "Report" нашри TASS агентлигига таяниб.

«Йўқ», — деб жавоб берди Мерц ўз сўзларидан афсусланасизми, деган саволга. Унга кўра, халқаро ҳуқуқ қоидалари Германияга ҳам тааллуқли ва агар биров айта олмаса, бошқалар айтиши мумкин.

Мерц аввалроқ Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини «ҳамма учун ифлос иш» деб атаган ва Исроил армияси ҳамда ҳукуматининг ҳаракатларини ҳурмат қилишини таъкидлаган эди.

Канцлернинг бу баёноти Германияда ҳам, халқаро майдонда ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим таҳлилчилар унинг сўзларини Ғарбнинг иккиюзламачилигини тан олиш деб баҳоламоқда.

Киритилди: 19:01 27.06.2025. Ўқилди: 1378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!