Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар бермоқда.

"17 июн тонгида Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонаси дрон томонидан ҳужумга учради. Дрон ваколатхона ҳудуди устидан учиб ўтган ва унинг марказий кириш эшиги олдидаги майдонга бўёқ солинган пакетни ташлаб кетган. Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган", дея хабар берди Россия элчихонаси.

Худди шундай ҳужум 2025 йил 25 майга ўтар кечаси Россиянинг Стокголмдаги элчихонаси биносига ҳам уюштирилган, ўшанда дрон элчихона ҳудудига бўёқ солинган банка ташлаганди. Ўша вақтда Россия дипломатик миссияси “бундай ҳужумлар бир йилдан ортиқ вақт давомида мунтазам давом этаётганини” қайд этган эди.

Киритилди: 22:25 17.06.2025. Ўқилди: 1230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!