Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг Геран-2 (Шаҳед-136) камикадзе дронларини ишлаб чиқарадиган корхонаси намойиш этилди

Россиянинг Геран-2 (Шаҳед-136) камикадзе дронларини ишлаб чиқарадиган корхонаси намойиш этилди

Биринчи марта Россиянинг “Геран” (“Shahed”) дронлари ишлаб чиқариладиган заводнинг ички кўриниши намойиш этилди.

Россия Мудофаа вазирлигига алоқадор "Зевезда” телеканaлининг маълум қилинишича, бу корхона дунёдаги энг йирик узоқ масофали дронлар йиғиш заводи ҳисобланади.

Душман стратегик ва ҳарбий-транспорт авиациясининг радиочастоталарини тинглаш ҳамда кузатишга ихтисослашган Strategic Control Телеграм-каналида ишлаб чиқаришдан олинган тегишли сурат эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Россия Эрондан "Шаҳед"ларни сотиб олгандан сўнг, уларга "Геран-2" деб белги қўйилган. Ушбу учувчисиз учувчи аппарат олдиндан белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланади ва берилган координаталар асосида нишонга зарба беради.

Завод фронтдан минглаб километр олисда, Татаристоннинг Алабуға шаҳрида жойлашган.

Киритилди: 22:25 20.07.2025. Ўқилди: 1251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!