Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг дрон ҳужумлари туфайли Польшадаги аэропортлар ёпилди

Россиянинг дрон ҳужумлари туфайли Польшадаги аэропортлар ёпилди

10 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг Украинага оммавий ҳужуми чоғида Польша "Режадан ташқари ҳарбий ҳаракатлар" туфайли "Жешув-Ясенка", "Люблин" халқаро аэропортлари ва Варшавадаги иккала аэропортни ҳам ёпди.

Бу ҳақда авиация ходимларининг (NOTAM) тезкор хабарида айтилган.

Бунинг сабаби, департаментнинг таъкидлашича, "миллий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ режадан ташқари ҳарбий ҳаракатлар".

Польша қуролли кучларининг тезкор қўмондонлиги Х ижтимоий тармоғида ҳаво ҳудуди ҳимоясини таъминлаш учун “барча зарур тартиб-қоидаларни фаоллаштиргани” ҳақида маълум қилди. Маълумотларга кўра, ҳавога нафақат польшалик қирувчи самолётлар, балки НАТОнинг бошқа мамлакатлари самолётлари ҳам кўтарилган. Бундан ташқари, қуруқликдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари юқори шай ҳолатга келтирилди.

Қайд этиш жоизки, "Жешув-Ясенка" аэропорти Украинага Ғарб ёрдамини ўтказиш учун асосий логистика маркази ҳисобланади.

Киритилди: 10:30 10.09.2025. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!