Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз ҳодиса оқибатида ҳозирча 7 киши ҳалок бўлгани ва 69 киши яралангани ҳақида маълум қилди.
Россия темирйўл департаменти хабарига кўра, соат 22:44 да Брянск областидаги Пилшино - Вйгоничи бир йўлли перегонида “транспорт фаолиятига ноқонуний аралашув натижасида автомобил кўпригининг оралиқ қурилмаси қулаши оқибатида” Климово шаҳридан Москвага йўл олган 86-сонли йўловчи поезди локомотиви ва вагонлари ағдарилиб кетган. Айнан қандай аралашув юз берганига аниқлик киритилмаган.
Baza ва Shot Telegram-каналлари кўприк қулаши портлаш натижасида содир бўлганини хабар бермоқда. Расмийлар бу даъволарга изоҳ бермаяпти. Қулаган кўприк устидан ўтган А-240 автотрассасида ҳаракат тўхтатилган.