Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг 17 та телеканали Googlelдан 2 миллион рубл талаб қилмоқда. Жарима миқдори кундан-кунга ошиб бормоқда

Россиянинг 17 та телеканали Googlelдан 2 миллион рубл талаб қилмоқда. Жарима миқдори кундан-кунга ошиб бормоқда

Россиянинг 17 та телеканали Googleдан 2 миллион рубл талаб қилмоқда. Жарима миқдори кундан-кунга ошиб бормоқда.

Бу ҳақда “РБК” нашри ҳуқуқий можаронинг боришидан хабардор манбага таяниб хабар бермоқда.

28 октабр куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида судья "жуд кўп ноллари бўлган ишни" кўриб чиқаётганини маълум қилган.

Россия суди Google компанияси жарима тўлаши тўғрисида қарор қилган, чунки Америка компанияси суднинг Россия оммавий ахборот воситалариларининг YouTube'даги аккаунтларини тиклаш ҳақидаги талабини бажармаган.

Google'га қарши даъво, хусусан, “Биринчи канал”, “ВГТРК холдинг” компанияси, “Православ телевидение жамғармаси” ва россиялик тарғиботчи Маргарита Симоняннинг YouTube канали вакили ва бошқалар томонидан қўзғатилган.

"Россия судининг қарорини бажарилмаган ҳар бир кун учун 100 минг рубл миқдорида жарима белгиланади. Қарор амалга оширилгунга қадар жариманинг умумий миқдори чекланмаган ҳолда ҳар ҳафта икки баравар кўпаяди", дея қайд қайд этади “РБК”.

Россия медиа компаниялари ва Гоогле ўртасидаги суд жараёнлари 2020 йилда YouTube Евгений Пригожинга алоқадор “Царград” телеканали ва "Федерал ахборот агентлиги” аккаунтларини блоклаганидан кейин бошланган.

Маълумот учун, 2 ундециллион 2 рақамининг ортида 36 та нол бор бўлган сонни билдиради.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!