Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россияликлар 1 майдан бошлаб VPN ишлатгани учун ҳақ тўлаши мумкин

Россияликлар 1 майдан бошлаб VPN ишлатгани учун ҳақ тўлаши мумкин

Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Рақамли ривожланиш вазири Мақсуд Шадаев алоқа операторларидан мобил тармоқларда ойига 15 Гб дан ортиқ халқаро трафик учун тўлов жорий этишни сўраган. Ушбу йиғим 1 майдан кучга кириши кутилмоқда.

Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради. Шунингдек, вазир "VPN" ишлатганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Нашр суҳбатдошларига кўра, вазирлик Владимир Путиннинг ёпиқ топшириғини ижро этяпти. Бироқ соҳа мутахассислари "VPN" ишлатиш фактини техник жиҳатдан мутлақ аниқлик билан исботлаш имконсиз эканини таъкидламоқда.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!