Франциядан ақл бовар қилмайдиган маълумот. Paris No Limit саҳифасида маълум қилинишича, россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ва украиналик ҳимоячи Илья! Забарний "ПСЖ"да дўстлашиб олишди.
"Забарний ва Сафонов Париж кийиниш хонасида аллақачон яхши муносабатга эга. Улар УEФА Суперкубоги учун баҳсга самолётда ёнма-ён ўриндиқларда учиб кетишди," - деди манба.
Россия ва Украина терма жамоалари футболчиларининг дўстлиги ҳақидаги маълумотларга ишониш қийин. Нима бўлганда ҳам, Забарний омма олдида ҳозирча Сафоновдан узоқлашмоқда.