Францияда "ПСЖ" ёзда россиялик дарвозабон Матвей Сафоновни сотишни режалаштирмаётганига ишончлари комил.
- У қолмоқчи. Сафонов катта эҳтимол билан бу мавсумда парижликлар сафида ўйнашда давом этади," - деди журналист Фабрис Хокинс RMC радиоси эфирида.
Аввалроқ L'Equipe "ПСЖ"нинг украиналик янги футболчиси Илья Забарний дарвозабоннинг жамоадан кетишини талаб қилгани ҳақида хабар берган эди.