Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс БМТ Бош Aссамблеясида Россияга ҳеч қандай таҳдид йўқлигини айтди.
Шу билан бирга, у Британия Украинага янги қуроллар, жумладан, MLRS тизимини етказиб беришда давом этишини айтди, деб ёзади “Ведомости”.
Aввалроқ Трасс “халқаро майдонга қайтиш” учун Россия Федерацияси Украинадаги махсус операцияни якунлаши ва мамлакатга товон тўлаши кераклиги ҳақида фикр билдирганди.
Лондон 2023 йилда Украинага ҳарбий ёрдам учун тахминан 2,3 миллиард фунт стерлинг ажратишни режалаштирмоқда.