Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган хабарга кўра, 2019 йилнинг 8 декабр куни маҳаллий вақт билан соат 03:30да Россия Федерациясининг Свердловск области, Тазовск райони, “СТРОЙ ПРОЕКТ СЕРВИС” МЧЖга тегишли бўлган, ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагон номаълум сабабларга кўра ёниб кетган.
Содир бўлган ёнғин натижасида, вагонда бўлган 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган ва 1 нафари 35 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, раён марказий шифохонасига ётқизилган.
Вафот этган фуқаролар:
Тан жарохати олган фуқаро:
Ҳозирда мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда марҳумларнинг жасадларини Ватанга қайтариш билан боғлик ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Тезкор рақами” 78-147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.