Россияда юз берган ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, 14 апрель куни Астрахан вилоятида икки енгил машина тўқнашди.
Ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, уларнинг 11 ёшли ўғли эса енгил жароҳат олиб шифохонага ётқизилди.
Боланинг соғлиғи тикланганидан сўнг, ИИВ, Бош консулхоналар ва Болалар омбудсмани кўмагида у Ватанга қайтарилиб, холаси қарамоғига топширилди.