Россияда озиқ-овқат ва сут маҳсулотларида «гўшт ёпиштирувчи»дан фойдаланиш сезиларли даражада ошди, деб ёзади Известия.
2023 йилда микробиал трансглутаминаза (мТГ) қўшилишининг 25 та ҳолати қайд этилган. Ундан фойдаланиш тақиқланган. Ўтган йилги кўрсаткичлар ундан аввалги йилга нисбатан икки баробар кўп эди.
Бу йил вазият янада ёмонлашди. Текширув реэстрига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида 28 та шундай ҳолат қайд этилган.
«Гўшт ёпиштирувчи» ўзаро мос келмайдиган озиқ-овқат оқсилларини улашга, шунингдек, ишлаб чиқариш вақтини 10 баробарга қисқартиришга қодир. Бу намликни ушлаб туриш ҳисобига маҳсулот ҳажмини 25% гача оширишга ва шунга мос равишда уларнинг нархини пасайтиришга олиб келади.
Кўпинча микробиал трансглутаминаза колбаса ва творогда учрайди.