Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда ўзбекистонлик йигит полиция билан пойга уюштирди

Россияда ўзбекистонлик йигит полиция билан пойга уюштирди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Виборг туманида ўзбекистонлик мигрант полиция билан пойга уюштиришга қарор қилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

20 ёшли Ўзбекистон фуқароси йўл-патрул хизмати инспекторларининг автомашинани текшириш учун тўхтатиш сўровига бепарво муносабатда бўлган. Kia машинасини бошқараётган ўзбекистонлик йигит йўловчи ўриндиғидаги 22 ёшли дўсти билан светофорнинг тақиқланган чироғида ҳаракатланган.

Гаврилина кўчасида йигит бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Skoda машинасига бориб урилган. Шундан кейин мигрантлар воқеа жойидан қочишга уринган, бироқ ҳибсга олинган.

Йигитларга нисбатан инспектор буйруғига асосан тўхтамаслик, светофордан ўтиш ва тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш бўйича маъмурий баённомалар тузилган. Тахминларга кўра, машинани бошқарган йигит спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган.

Киритилди: 05:37 07.06.2023. Ўқилди: 3425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!