Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россияда суд Италиянинг UniCredit банкининг 463 миллион евро миқдоридаги активларини ҳибсга олди

Россияда суд Италиянинг UniCredit банкининг 463 миллион евро миқдоридаги активларини ҳибсга олди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти арбитраж суди «Газпром»га тегишли «РусХимАльянс» компаниясининг UniCredit компаниясига қарши қўзғатган ишни кўриб чиқди.

UniCredit'нинг 463 миллион евро миқдоридаги активларини ҳибсга олган суд қарорига кўра, гап қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва банк ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ РусХимАльянс Deutsche Bank ва Commerzbank устидан судга даъво қилган.

UniCredit Германиянинг Linde компанияси билан Россияда табиий газни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича санкциялар туфайли бекор қилинган шартнома кафилларидан бири бўлган.

Киритилди: 01:55 18.05.2024. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!