Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россияда Қуръонни ёқиб юборгани учун ҳибсга олинган Никита Журавель давлатга хиёнатда айбланмоқда

Россияда Қуръонни ёқиб юборгани учун ҳибсга олинган Никита Журавель давлатга хиёнатда айбланмоқда

Волгоград вилоят суди аввалроқ Қуръонга ўт қўйгани учун 3,5 йилга ҳукм қилинган Никита Журавелни давлатга хиёнат иши бўйича 14 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди.

Бу ҳақда Волгоград вилояти судларининг қўшма матбуот хизмати хабар берди.

Жиноятларнинг умумийлигидан келиб чиқиб, унга нисбатан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, қаттиқ режимли ахлоқ тузатиш колониясида ўташ, кейинчалик 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тергов маълумотларига кўра, Журавель мессенжер орқали Украина Хавфсизлик хизмати вакилига ҳамкорлик қилишни таклиф қилган.

2023 йил март ойида жиноий иш бўйича судланувчи чет элдаги шеригига Россия Қуролли Кучларининг ҳарбий техникасини олиб кетаётган поезднинг видеоёзувлари, учаётган ҳарбий самолётлар ва Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларидан бирининг хизмат машинаси ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни юборди.

Киритилди: Бугун 18:54. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!