Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда қотилликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси айбини тан олди

Россияда қотилликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси айбини тан олди

Москва шаҳрининг Зюзино тумани, Севастопол проспектида 1993 йилда туғилган Юлия Ткачёвани ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинган шахс айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жиноят тафсилотларини айтиб берди. Бу ҳақда Москва Тергов қўмитаси хабар қилди.

«Газета.uz» нашрининг Россия Тергов қўмитасига таяниб хабар беришича, унинг исми шарифи Шоҳрухбек Каримов бўлиб, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.

Қайд қилинишича, 17 ноябр куни Ткачёва полиция бўлимига мурожаат қилиб, ёш йигит уни таъқиб қилаётгани ва кўчага чиқишга қўрқиб қолганини айтган. 18 ноябр куни эса Севастопол проспектида унинг жасади топилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида гумондор Тамбов вилоятида ушланган.

Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Бу модда бўйича максимал жавобгарлик 15 йилик қамоқ жазосини назарда тутади.

Юлия Ткачёва қотилликдан бир кун олдин полицияга мурожаат қилган бўлса-да, нега ҳимояга олинмагани ҳақида хабарда маълумот берилмаган.

Киритилди: 20:17 19.11.2022. Ўқилди: 3474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!